Тошкентда 1,8 млн кв.метрдан ортиқ йўл таъмирланади
Жамият
−
23 Февраль 2019
4939Тошкент шаҳар ҳокимининг жорий йилнинг 19 февралидаги қарори билан Тошкент шаҳридаги марказий ва маҳаллалар ҳудудидаги ички кўчаларни жорий таъмирлаш манзилли рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати хабар берди.
Пойтахтдаги 70 дан ортиқ кўчада таъмирлаш ишлари жорий йилнинг декабрига қадар бажарилади. Жами 1 844 688 кв.метр йўллар таъмирланади. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2 баравар кўпроқ.
Ҳусусан:
1. Тошкент шаҳридаги марказий кўчаларни жорий таъмирлаш ишлари бўйича 35077 кв.метр;
2. Маҳаллалар ҳудудидаги ички йўлларни жорий таъмирлаш ишлари бўйича 872852 кв.метр;
3. Туман прокурорлари секторларида аниқланган ички йўллардаги камчиликларни жорий таъмирлаш ишлари бўйича 417394 кв.метр;
4. Шаҳар аҳолиси ва маҳалла фаолларининг ариза ва шикоятларини ижобий хал қилиш учун туман ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги 519365 кв.метр майдон таъмирланади.
Қайд этилишича, шаҳар марказий ва ички кўчалари таъмирланиши билан бир қаторда улардаги ҳудудларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.