Тошкентда 18 имом ва ноиб ишдан олинди
3-саҳифа
−
11 Сентябрь
47173Тошкент шаҳрида жойлашган масжидларда фаолият олиб борган 8 нафар имом-хатиб, 10 нафар имом ноиби вазифасидан озод этилди ҳамда 2 нафар имом-хатиб ва 2 нафар имом ноибига ҳайфсан интизомий чораси қўлланилди. Бу ҳақда бугун, 11 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназаров Тошкент шаҳар имом-хатибларининг танқидий-таҳлилий йиғилишида маълум қилди.
Танқидий масалалар муҳокамасида айрим имом-домлалар зиммасидаги бирламчи вазифасига жиддий ёндашмаётгани, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлашда етарли саъй-ҳаракат қилмаётгани ва ижро интизомидаги нуқсонлар қаттиқ танқид остига олинди. Шунингдек, белгиланган тартиб-қоидалар, меҳнат шартномалари талаблари ва лавозим йўриқномаларига риоя этмаётган имом-домлаларга чора кўрилгани айтилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги масжидларда ўғрилик қилиб юрган шахс 6 йилга қамалгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси