Тошкентда 17 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
3-саҳифа
−
13 январ 2023 11230 1 дақиқа
Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси соат 20:40 ларда Юнусобод тумани "Янги шаҳар" кўчасида бир қанча транспорт воситалари тўқнашуви оқибатида содир бўлган.

Жами 17 та автомашина ўртасида тўқнашув содир бўлган:
Nexia 3 – 2 та;
Nexia 1 – 2 та;
Mercedes-Benz – 1 та;
Best tune Т 33 – 1 та;
Damas –1 та;
Matiz – 5 та;
Spark – 2 та;
Kia К 5 – 1 та;
Volkswagen – 1 та;
Isuzu юк машинаси – 1 та.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1 нафар ҳайдовчи ва йўловчи тан жароҳати олган. Ҳозирда шифокорлар назоратида.
Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август