Тошкентда 15 ёшли қиз заҳарланишдан вафот этди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Миробод туманида 15 ёшли қиз заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 28 сентябрь куни Миробод тумани, Катта Миробод кўчасида яшаган 2008 йилда туғилган вояга етмаган М.А. вафот этган. Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, ўсмирнинг ўлимига “номаълум этиологияли моддадан заҳарланиш” сабаб бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Миробод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Наманган вилоятида 71 нафар болада заҳарланиш аломатлари кузатилиб, шифохонага олиб келинганди. 22 сентябрда эса Андижон вилоятида ҳам 12 нафар болада заҳарланиш аниқланганди. 23 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ҳам кўплаб болалар заҳарланиб, шифохонага олиб келинганди. 

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Чуст туманида болаларнинг заҳарланиши ҳолатидан хабар топиб, бундан қаттиқ ташвишдалигини билдирганди. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонованинг кўрсатмаси билан эса мактаб ва боғчаларга тарқатилган йод препарати истеъмоли тўхтатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент прокуратура заҳарланиш Миробод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made