Тошкентда 120 минг долларлик кураш турнири ўтказилади
Спорт
−
15 Ноябрь 2023
3011Жорий йилнинг 22 ноябрь кунида Тошкент шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – World Series Pro турнири ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон кураш ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Турнир иштирокчиларидан эркаклар -66 кг, -81 кг, -90 кг ва мутлақ вазн тоифаларида аёллар -57 кг, -70 кг ва мутлақ вазн тоифаларида гиламга чиқади. Мусобақада 4 та қитъа – Европа, Осиё, Америка ва Африкадан келган спортчилар баҳсларга киришади.
Умумий соврин жамғармаси 120 минг долларни ташкил этган мусобақада ғолиб бўлган спортчилар 10 минг, 2-ўрин эгалари 5 минг, бронза медали соҳиблари эса минг АҚШ доллари билан тақдирланади. Шунингдек, беллашувларда энг яхши аёл ва эркак курашчи номини қўлга киритган спортчига 500 АҚШ доллари берилади.
Баҳслар Тошкент шаҳридаги “Алпомиш” муз саройида ўтказилади.
LiveБарчаси