Тошкентда 12 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
3-саҳифа
−
28 Апрель 2023
9816Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани КҲАЙ - Шароф Рашидов кўчалари кесишган чорраҳада оммавий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълум қилди.
Айтилишича, кеча, 27 апрель куни соат 13:40 ларда “КамАЗ”, Isuzu, Hоwо, “ЗИЛ” русумли юк автомашиналари ҳамда Lacetti, Tracker 2, Nexia 3, Epica, 2 та Cobalt ва 2 та Spark автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲга “КамАЗ” русумли автоулов чорраҳага яқинлашаётган вақтда машинанинг тормоз тизимида носозлик юзага келгани сабаб бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Cobalt автомашинасидаги йўловчи тан жароҳати олган. У шифохонага олиб борилган ва биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь