Тошкентда 11 ойда автобус билан боғлиқ қанча ЙТҲ содир бўлгани очиқланди

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида автобуслар билан боғлиқ 94 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Анвар Жўраев иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида автобуслар билан содир бўлган 94 та йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаблари ўрганилган. Шунингдек, улардан автобус ҳайдовчиларининг айби билан содир этилган 34 та йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлили ҳамда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши оқибатида ҳайдовчиларга келган жарима қарорлари (видеолари) акс этган лавҳалар намойиш этилган.

Бундан ташқари фуқаролар ва йўловчилардан келиб тушаётган танқидий мурожаатлар ҳам ўрганилиб, ҳайдовчи ва чиптачиларнинг йўналишда йўловчилар билан хушмуомала бўлиши, йўловчи ташиш қоидаларига қатъий амал қилиш, ҳаракат давомида телефондан фойдаланмаслик юзасидан алоҳида кўрсатмалар бериб ўтилган.

“Йиғилиш сўнггида йўловчи ташишда намунали хизмат кўрсатиб, йўловчиларнинг миннатдорчилигига ва ижобий фикрларига сазовор бўлган, автобусларда жойлаштирилган махсус QR-кодлар орқали ҳайдовчининг фаолиятига ижобий баҳо берилган, яъни 5 та юлдузча орқали баҳоланган 11 нафар автобус ҳайдовчиси бошқарув раиси томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда пул мукофоти билан тақдирланди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг