Тошкентда ҳомиладор аёлга шилқимлик қилганлар 10 суткага қамалди (видео)
3-саҳифа
−
11:34
7549Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ҳомиладор аёлга тегажоғлик қилиб, ҳақоратлаган 3 эркак 10 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 3 эркак Яшнобод туманида спиртли ичимлик таъсирида кўчада кетаётганда нотаниш аёлга туртилиб кетган. Улар аёлнинг билдирган эътирозига нисбатан уни ҳақорат қилган.
Аёлнинг билдиришича, ҳолат у ишдан уйга қайтётганда содир бўлган. 30-35 ёш атрофида 3 нафар нотаниш эркак уни ҳақоратлаб, тегажоғлик қилган. Эркаклар ушлангандан кейин ўз айбига иқрор бўлиб, кечирим сўраган.
Ҳолат Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида кўриб чиқилган. Унга кўра, 3 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонадаги футбол мактабида ўзи билан бирга ишловчи аёлга шилқимлик қилган директор ўринбосари 5 суткага қамалганди.
LiveБарчаси