“Завхоз”га шилқимлик қилган “замдиректор” қамалди
3-саҳифа
−
08 Ноябрь
20621Фарғонадаги футбол мактабида ўзи билан бирга ишловчи аёлга шилқимлик қилган директор ўринбосарига нисбатан қамоқ жазоси берилди. QALAMPIR.UZ суд қарори билан танишди.
Кеча, 7 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддасининг (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисми билан А.С.га оид маъмурий иш материаллари кўриб чиқилган. Судда маълум бўлишича, директор ўринбосари А.С. сентябрь ойида Фарғона шаҳрида жойлашган футбол мактабида ишлаб келаётган аёл – хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Ф.Ў.га нисбатан шаҳвоний характерга эга бўлган қўпол ҳаракатлар қилган. Жумладан, унга шилқимлик қилиб, беҳаё гаплар айтиб, унинг тана аъзоларини ушлаган.
Суд қарорига кўра, судланувчи А.С. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топилди ва шу модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни Қашқадарё вилоятида ҳайдовчи йўловчи қизга тегажоғлик қилганди. У қизни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб, машинани тўхтатган, қизнинг телефонини олиб қўйган ва жинсий тажовуз қилган. Жабрланувчи воқеа ҳақида зудлик билан ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар бериб, эркакнинг автомобиль рақамини маълум қилган.
Муҳаммад Ҳодиев