Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган йўловчи автобус ёниб кетди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳрида ҳаракатланиб кетаётган йўловчи автобусда ёнғин чиқди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот бериб, ўт ўчирувчилар воқеа жойига 4 дақиқада етиб боргани ва ёнғин ўчирилганини айтмоқда.

“Бугун, 28 январь куни соат 10:50 да Яккасарой тумани “Қушбеги” МФЙ Шўта Руставели кўчасида ҳаракатланиб кетаётган Mersedes-Benz русумли йўловчи ташишга мўлжалланган автобусда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Ҳайдовчининг бирламчи маълумотидан автобуснинг мотор қисмида носозликлар юзага келганлиги учун, йўловчиларни тушириб автосаройга қайтаётган вақтда двигателда ёнғин келиб чиққан. Шунга кўра, 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:54 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:58 да бартараф этилган”, дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Самарқандда автобус қизил чироқда ҳаракатланиб, пиёдаларнинг ҳаётига хавф туғдиргани ҳақида хабар берган эдик.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин автобус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг