Тошкентда ҳам сифатсиз қурилган мактаб стадиони қулаб тушди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги Қоратош маҳалласида жойлашган 324-мактаб ҳудудидаги футбол майдони ускуналари қулаб тушгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт ҳокимлиги муносабат билдирди.

Билдирилишича, даставвал спорт майдончаси қулашининг сабаби сифатида жорий йилнинг 26-27 февраль кунларидаги қор ёғиши каби ноқулай об-ҳаво шароити кўрсатилган. Бироқ дастлабки техник текширувга кўра, об-ҳаво омили вазиятни янада оғирлаштирган бўлса-да, асосий сабаб қурилиш ишларининг сифатсиз бажарилгани ва белгиланган талабларга жавоб бермайдиган материаллардан фойдаланилгани билан боғлиқ.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда лойиҳа меъёрларига риоя этилиши батафсил текширилмоқда, шунингдек, пудратчи ташкилот бажарган ишлар чуқур таҳлил қилинмоқда. Текширув якунига асосан масъул шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади. Кейинги ишларнинг бориши ва текширув натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Бахмал туманида “Open budget” лойиҳаси доирасида қурилган 1,1 млрд сўмлик стадион фойдаланишга топширилганига 1 ой бўлмасдан қулаб тушган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент мактаб стадиони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг