Тошкент жамоат транспортида ҳозирча нақд пулдан воз кечилмайди

Жамият

image

2021 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳрида жамоат транпортларидан фойдаланганда нақд пул орқали тўлов қилиш тартиби буткул бекор қилинмайди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Бошқарув раиси биринчи ўринбосари Аъзам Абдуллаев маълум қилди.

“Вилоятдан келган фуқароларга ёки хориждан келган меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида ҳозирда нақд пулдан воз кечмаймиз. Агарда йўловчи томонидан нақд пул тақдим қилинса, автобуслардаги мобиль қурилманинг алоҳида қурилмаси орқали нақд пулда тўлов қабул қилинади ва бунинг учун чек олади. Нақд пулдан келгусида аҳолимиз транспорт картасига ўрганганидан сўнг босқичма-босқич воз кечилади”, дейди Аъзам Абдуллаев.

Унинг сўзларига кўра, ягона транспорт картасининг беш хил тури бўлади. Картанинг қисқа муддат амал қиладиган вариантлари ҳам чиқарилади.

Аввалроқ, 2021 йил январь ойидан бошлаб Тошкент шаҳрида жамоат транспортларидан фойдаланганда нақд пул орқали тўлов қилиш тизимини бекор қилиш режалаштирилаётгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

автобус

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг