Тошкент яна ҳавоси энг ифлос шаҳарлар қаторига кирди
Саломатлик
−
13 Октябрь 2022
11189Тошкент шаҳри ҳавоси таркибида ифлосланиш ортди. Ўзбекистон пойтахти дунёнинг ҳавоси энг носоғлом шаҳарлари рейтингида 8-ўринга кўтарилди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.
Мутахассисга кўра, ҳавода майда PM-2,5 дисперс заррачасининг меъёрий қийматларидан ортиши ҳавонинг сифати “қониқарсиз” даражага тушишига олиб келган.
Мазкур кўрсаткич билан пойтахт Тошкент 12 октябрь куни соат 18:00 да дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлосланиши бўйича 8 ўринни эгаллади.
“Қозоғистон пойтахти ҳавоси ифосланиш даражаси айни муддатларида дунё шаҳарлари ичида энг ифлоси экан”, дейди Абдулаҳатов.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ноябрь ойи бошида Тошкентга чанг бўрони ёпирилиши оқибатида шаҳар ҳавосининг ифлосланиш даражаси рекорд даражада ортиб кетганди.