Тошкент вилоятининг айрим туманларида газ вақтинча тўхтатилади
Жамият
−
09 Октябрь 2019 4913 2 дақиқа
Ўзбекистонда аҳолига табиий газ етказиб бериш жараёнини самарали ишлашини ташкил этиш, куз-қиш мавсумида газ таъминотидаги узилишларни олдини олиш мақсадида, республика миқёсида режага мувофиқ, газ тақсимлаш нуқталари, қувурлари ва ҳисоблагичларни таъмирлаш-назорат ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятига кўра, таъмирлаш-назорат ишларини техника хавфсизлиги қоидаларига кўра ўтказилишини таъминлаш мақсадида истеъмолчиларга газ етказиш вақтинча тўхтатилмоқда.
Бугун, 9 октябрь куни, Тошкент виляотининг маъмурий маркази Нурафшон шаҳрининг “Ойбек” маҳалласи ҳудудидаги жами 557 та аҳоли хонадонларида ва 8 та улгуржи истеъмолчиларида соат 13:00 дан 18:00 гача, Тошкент тумани, “Масалбой” ҳудуди, “Мажнунтол” маҳалласи ҳудудидаги жами жами 3680 та аҳоли хонадонларида соат 8:00 дан 17:00 гача, Тошкент тумани, “Чош-тепа” ҳудуди, “Сабзавот” маҳалласи, “Гулзор” кўчасидаги жами 50 та аҳоли хонадонларида соат 8:00 дан 17:00 гача, Бўстонлиқ тумани, “Кичиксой” маҳалласи, “Қардошлар” ва “Товоқсой” маҳалласи, “С.Раҳимов” кўчаларидаги жами 205 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 17:00 гача, Зангиота тумани, “Хонобод” ҳудуди, “Истиқлол” маҳалласи, “Миришкор” кўчаси ҳудудидаги жами 180 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 17:00 гача, Оққўрғон тумани ҳудудидаги жами 10 минг 800 та аҳоли хонадонларида ва 60 та улгуржи истеъмолчиларида соат 9:00 дан 18:00 гача, Бўка шаҳри “Янги хаёт”, “Тошлоқ”, “Наврўз”, “Ўзбек”, “Дўстлик”, “Гулистон” ва “Маданият” маҳаллалари ҳудудида яшовчи жами 3 минг 500 та аҳоли хонадонларида ва 50 та улгуржи истеъмолчиларида соат 9:00 дан 18:00 гача, шунингдек, 2019 йил 10-12 октябрь кунлари Бекобод шаҳар, “Мустақилликнинг 27 йиллиги” маҳалласи ҳудудида яшовчи жами 210 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан соат 17:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилиши маълум қилинди.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари муносабати билан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.
Live
Барчаси