Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди
Жамият
−
03 Август 2023 18631 1 дақиқа
Адлия катта маслаҳатчиси Сирожиддин Қаршибоевич Эшқувватов Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Ахборот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, тайинлов бугун, 3 август куни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг буйруғига кўра амалга оширилган.
Ушбу тайинловга қадар Эшқувватов Андижон вилояти прокурори лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун, Тошкент вилояти прокурори лавозимида аввал Шавкатжон Раҳимов ишлаб келаётган эди. Унинг қачон ва нима сабабдан ишдан олингани ҳақида расмий хабар берилганича йўқ. Хусусан, Бош прокуратура QALAMPIR.UZ'нинг мазкур сўровини жавобсиз қолдирган.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь