Тошкент вилоятидаги ўрмонзорларда ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
01 Июль 2023
5661Тошкент вилояти Пискент тумани ҳудудида жойлашган бир неча ўрмонзорда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, айни дамда ёнғин вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ўчирилган.
Ёнғин сабаблари, оқибатлари ва бошқа тафсилотларни аниқлаш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳолат юзасидан батафсил маълумот берилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Миробод туманида дала майдони ёниб кетганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь