Тошкент вилоятидаги қатор автомобиль йўллари 4 кунга ёпилади

Жамият

image

Велоспортнинг шоссе тури бўйича “Оқтош-Чорбоғ Mountain” халқаро мусобақаси ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 10-11-13-14 май кунлари соат 08:00 дан 17:00 га қадар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ ва Юқоричирчиқ туманларидан ўтган автомобиль йўллари вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қуйида 4 кун давомида транспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланадиган ҳудудлар рўйхати келтирилган. 

10 май куни Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4P10 “Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли” автомобиль йўлининг 80-70 километри (Чорбоғ сув омбори кўприги) оралиғида;

11 май куни Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4P12 “Бектемир-Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 54-километридан (Газалкент шаҳрига кириш) 75-километригача (“Бочка” овқатланиш жойлари) бўлган йўл, 4P6 “Тошкент.ш - Чирчиқ.ш – Чимён” автомобиль йўлининг 52-километридан (Газалкент футбол ўйингоҳи) 56-километр (Главасой қишлоғига чиқиш жойи) оралиқлари, шунингдек, 4P10 “Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли” автомобиль йўлининг 80-82-километр оралиқлари (Чорбоғ сув омбори кўприги ва “эски бочка” оралиқлари);

13 май Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4P12 “Бектемир-Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 34-километридан (Чирчиқ шаҳрига кириш кўприги) 54-километрига (Газалкент шаҳрига кириш) қадар;

14 май Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4P12 “Бектемир-Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 17-километридан (Янги Ўзбекистон боғи атрофи) 75-километригача (“Бочка” овқатланиш жойлари) бўлган йўл, 4P6 “Тошкент.ш - Чирчиқ.ш – Чимён” автомобиль йўлининг 56-километридан (Главасой қишлоғига чиқиш жойи) 72-километригача (Амирсой дам олиш маскани) бўлган йўл оралиқлари, шунингдек, 4P10 “Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли”автомобиль йўлининг 80-82-километр оралиқлари (Чорбоғ сув омбори кўприги ва “эски бочка” оралиқлари)да транспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади.


Мақола муаллифи

Теглар

халқаро мусобақа автомобиль йўллари Оқтош-Чорбоғ Mountain

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг