Ўзбек роботехниги халқаро мусобақада олтин медаль ютди

Технология

image

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро роботехника мусобақасида биринчи олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий амалий маркази ходимлари бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 15-20 декабрь кунлари Чиангмай (Таиланд) шаҳрида бўлиб ўтган “The 21th International Robot Olympiad 2019” халқаро робототехника олимпиадасида иштирок этди.

Маълумки, Роботлар соҳасига қизиқувчи ёшларнинг иқтидорларини ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилиб олган International Robot Olympiad Committee (IROC) томонидан 1999 йилдан буён ҳар йили ташкил этиладиган мусобақаларда дунё бўйлаб 50 мингдан ортиқ мактаб ўқувчилари жалб этилиб келмоқда. Галдаги мусобақага мезбонлик қилган Таиланд шаҳрида 20 дан ортиқ давлатлардан келган мингдан ортиқ иштирокчи ўз билим ва иқтидорини намойиш этди.

Мусобақа қўйидаги йўналишларда бўлиб ўтди:

Tag-Out — бу йўналишда рақиблар ўзлари яратган роботларини белгиланган тўсиқларга тегмаган ҳолда ҳаракатлантириб, бир-бирларини ўйин майдончасидан тезроқ сиқиб чиқаришга ҳаракат қилишади. Бунда қатнашчилардан стратегик таҳлил қила олиш қобилияти ва ўта эҳтиёткорлик талаб қилинади.

MissionChallenge — сирли вазифа ҳисобланиб, унинг шартлари фақат мусобақа бошланган вақтда эълон қилинади. Бундай ҳолатда ёшларнинг робототехника бўйича олган билимларини кутилмаган вазиятларда қўллай олишлари синовдан ўтказилди.

Tag-Outjunior йўналишида 14 та давлатдан иштирокчилар қатнашиб, улар орасидан ўзбекистонлик Фирдавс Ражабов 1-ўринни, Шаҳбоз Шавкатов 2-ўринни эгаллади.

“Creativity” йўналишида қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланиладиган робот яратиб, Беҳруз Бердиев , Ҳумоюн Ҳайдаров, Шавкат Иброҳимов 3-ўринни, Line-following йўналишида Шаҳбоз Ражабов, Азизбек Шокиров 3-ўринни эгаллади. Мусобақа якуний натижаларига кўра, мамлакатимиз иштирокчилари умумий ҳисобда 7 та медални қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

халқаро мусобақа роботехника

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг