Тошкент вилоятидаги энг катта музлик шиддат билан эримоқда
Бу қизиқ
−
24 Август
49871Тошкент вилоятидаги энг катта музлик шиддат билан эримоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология илмий тадқиқот институти хабар берди.
Қайд этилишича, Гидрометеорология илмий тадқиқот институти, Германия ер тадқиқотлари илмий маркази ҳамда Яшил Марказий Осиё ташаббуси лойиҳалари асосида Тошкент вилоятидаги энг катта Пахтакор музлигига навбатдаги экспедиция амалга оширилган. Пахтакор музлигига дастлабки экспедиция ўтган 2023 йил ёзида амалга оширилган бўлиб, ўшанда тадқиқотчилар музлик тилига 3 метрли қозиқ бурғилаб ўрнатиб келишган эди. Жорий экспедицияда эса қозиқ музликдан ажралиб қолган. Чунки музлик бир йил ичида 20 метр ортга чекиниб, муз тили 3 метргача эриб тугаган. Тадқиқотчилар қимматли метеостанция маълумотларини олишди.
Маълумот учун, Пахтакор музлиги – Тошкент вилоятининг бориш қийин бўлган Ойгаинг қор кўчки метеорологик станциясидан (бу объектдан кейин ҳеч қандай бино объекти мавжуд эмас) нақд 35 км узоқда, виқорли тоғлар орасида ястанган бўлиб, музликка экспедиция аъзолари нақд 2 суткада пиёда етиб борган.
LiveБарчаси