Тошкент вилоятида жиноий гуруҳ аъзолари ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида қимматбаҳо металларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида криминоген вазиятни соғломлаштириш ҳамда қимматбаҳо металлар ноқонуний савдосига алоқадор жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйиш мақсадида Оҳангарон тумани, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилган. 

Натижада 9 нафар фуқаронинг яшаш хонадонларидан жами 17,5 тонна таркибида қимматбаҳо металл бўлган қум ва тошлар, уларга ишлов беришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, 135 г олтин, 25 г “марихуана” гиёҳвандлик воситаси, 1 дона ов қуроли ва 42 дона ўқ-дори процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. 

Ҳозирда ашёвий далиллар экспертизага юборилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 22 дона ўқ-дорини 1300 долларга сотишга уринган 24 ёшли шахс қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент жиноий гуруҳ ноқонуний савдо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг