Тошкентда 22 дона жанговар ўқларни сотаётган шахс ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида 22 дона ўқ-дорини 1300 долларга сотишга уринган 24 ёшли шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Чилонзор туманида ўтказилган тезкор қидирув тадбири натижасида 2001 йилда туғилган шахс харидорга 1300 АҚШ доллар эвазига 22 дона калибри 5x45 миллиметр бўлган жанговор ўқларни сотган вақтда ушланиб, ашёвий далиллар ҳужжатлаштирилган.

Маълум бўлишича, бу фуқаро аввал Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмда портлатувчи ҳайдовчи бўлиб ишлаган. Олиб борилган тезкор суриштирувлар давомида ўқ-дориларни аввал ўзи билан ишлаган ҳарбий ходимдан 10 млн сўмга сотиб олгани маълум бўлган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятидаги божхона постига кириб келган фуқаронинг машинасидан 11 дона травматик тўппонча патронлари топилганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ўқ-дори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг