Тошкент вилоятида йигит 17 ёшли дўстини пичоқлаб, ўлдирди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги Яллама қишлоғида 17 ёшли йигит ўз синфдоши томонидан пичоқлаб, ўлдирилди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди. 

Маълум қилинишича, ушбу воқеа жорий йилнинг 6 июнь куни тунда рўй берган. Марҳум ўртоқлари билан овқатланиш учун уйдан чиқиб кетган. Воқеа маҳаллада жойлашган футбол майдонида содир бўлган. 

Марҳумнинг танишини сўзларига кўра, ўғли ўртоқлари билан келишмовчиликка борган, сўнгра унинг дўстлари бўйнига пичоқ санчади. Уни пичоқлаган ўртоғи аввалдан у билан қалин бўлган, лекин нима сабабдан дўстлар келишмовчиликка боргани очиқлигича қолган.

Марҳумнинг ўртоғи ушбу воқеадан сўнг кўриниш бермаган ва уни ҳеч ким тополмаяпти. Масъуллар ҳам воқеа бўйича изоҳ бермаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Олмазор туманида 2003 йилда туғилган йигит 2006 йилда туғилган танишини ўзаро келишмовчилик сабаб пичоқ билан жароҳатлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Чиноз пичоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг