Тошкентда 22 ёшли йигит 19 ёшли танишини пичоқлади
3-саҳифа
−
23 Май 10362 2 дақиқа
Кеча, 22 май куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида 2003 йилда туғилган йигит 2006 йилда туғилган танишини ўзаро келишмовчилик сабаб пичоқ билан жароҳатлади. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, тахминан соат 20:00 ларда Олмазор тумани “Чустий” маҳалласи ҳудудида 2003 йилда туғилган А.С. ўзининг таниши 2006 йилда туғилган С.Ў. билан ўзаро келишмовчилик сабабли тортишиб қолган ва ўзаро жанжаллашиб кетган. Жанжал вақтида фуқаро А.С. ўткир тиғли жисм билан С.Ў. га тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи кўкрак қафаси орқа соҳаси чап томон кесиб санчилган жароҳати ташхиси билан шифохонага жойлаштирилган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “м” банди (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш – қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб содир этилиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юнусобод туманининг Юнусобод деҳқон бозори ҳудудида хизмат олиб бораётган Юнусобод тумани ИИО ФМБ Пост-патруль хизмати инспектори пичоқлаб кетилган эди. Кейинроқ олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида гумондор шахс ушланиб, унинг 2005 йилдан бери руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда тургани аниқланган.
Live
Барчаси