Тошкент вилоятида тадбиркор МИБ ходимларига таҳдид қилди
3-саҳифа
−
22 Май 2023
10454Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида дўкони бузилаётган тадбиркор Мажбурий ижро бюроси ходимлари билан жанжаллашиб, уларга таҳдид қилди. Бу ҳақда МИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, бюронинг Нурафшон шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туманлараро судининг ижро варақаларига асосан қарздорлар Х.А., О.О., Ш.Р., Г.Ш. ҳамда Я.С.нинг зиммасига “Тўйтепа” маҳалласи Й.Оҳунбобоев кўчасидаги ер майдонларидаги ноқонуний қурилган дўконларини ўз ҳисобидан буздириш ва ер майдонини ўз ҳолига қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд бўлган.
Ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорлар ва дўконлардан фойдаланаётган фуқаролар бу ҳақда расмий равишда бир неча бор огоҳлантирилганига қарамасдан ноқонуний қурилмаларни бартараф қилмаган. Шу сабабли ҳужжатнинг ижросини таъминлаш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари жорий йилнинг 17 май куни соат 19:00 га тайинланган ҳамда тегишли органлар, ташкилотлар ва тарафларга расмий равишда талабномалар берилган.
Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида кўрсатилган манзилга борилганда тараф бўлмаган шахслар, яъни Ф.Қамбарова, Т.Раҳмонов ва З.Абдураҳмоновалар ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилиб, қурилмани бузиш учун келтирилган махсус техникани ёқиб юбориш ва бузиладиган бино остига ўзини ташлаш билан таҳдид қилган.
Сўнгра қарздорлар ва ижро ҳужжати бўйича тараф бўлмаган шахсларнинг 10 кунлик муддат ичида ушбу ноқонуний савдо дўконларини ўзлари ихтиёрий равишда бузишига имконият беришни сўраган.
Шу сабабли ижро иши бўйича ушбу шахсларга 10 кунлик муддат берилган, агарда ушбу муддатда ноқонуний қурилма бузилмаган тақдирда, мажбурий бузиш ижро ҳаракатлари олиб борилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь