Тошкент вилоятида “права” тайёрлайман деб, фуқароларни чув туширган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси тайёрлаб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, Жиззах шаҳрида яшовчи Б.Ш. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан жами 3 миллион сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилган. Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи 24 ёшли К.Ф. содир этгани аниқланган.

Унга кўра, К.Ф. жабрланувчи Б.Ш.га ўзини Telegram’даги “O'zbekiston” номли гуруҳ админи сифатида таништириб, унга ҳайдовчилик гувоҳномаси тайёрлаб беришини айтган. Бунинг учун “В” тоифага 3 миллион сўм, “В,С” тоифага 3,5 миллион сўм миқдорида пул ташлаб бериши лозимлигини айтиб, 3 миллион сўм миқдоридаги пулни олдиндан ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган. Шундан сўнг у ёзишмаларни ўчириб юбориб, фуқаронинг қўнғироқларига жавоб бермай, “қора рўйхат”га киргизиб қўйган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, К.Ф.нинг содир қилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда", дейилади бу ҳақдаги хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент фирибгар права

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made