Тошкент вилоятида оиланинг барча аъзолари ўлдирилиб, уйига ўт қўйилди
3-саҳифа
−
27 Июль
43758Тошкент вилоятида бир оиланинг барча аъзолари ўлдирилиб, уйига ўт қўйилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, кеча, 26 июль куни соат 06:19 ларда Янгийўл тумани Нурафшон кўчасида жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Хабарга асосан Янгийўл тумани ФВБ Ёнғин қутқарув қисми ўт ўчирувчилари воқеа жойига етиб борган ва келиб чиққан ёнғин бартараф этилган.
Хонадонни кўздан кечириш давомида 1991 йилда туғилган эркак, 1999 йилда туғилган аёл, 2021 ва 2022 йилда туғилган болалар, 2018 йилда туғилган қизнинг мурдалари турли тан жароҳатлари билан топилган. Маълум қилинишича, вафот этганлар эр-хотин ва уларнинг 2 нафар фарзанди, 1 нафар қиз жияни бўлган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) жиноят иши қўзғатилди”, дейди Ҳаёт Шамсуддинов.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Сирдарёда бир аёл ҳамда вояга етмаган бола ва қизнинг жасади уйидаги ёнғинданг сўнг, қотиллик аломатлари билан топилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь