Тошкент вилоятида хорижлик фуқаро қуролдан ўқ узди (видео)
3-саҳифа
−
12:45 4440 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда хорижлик фуқаролар Ўзбекистонда қуролдан фойдалангани акс этган видеолар тарқалди. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 январь куни фуқаро Я.Ю. ўзига тегишли бўлган рухсатномаси мавжуд ов қуролини, Тошкент вилояти ҳудудида таниши Қ.Х.га фойдаланиш учун қонунга хилоф равишда бергани аниқланган. Қуролни қўллаш жараёнида инсон ёки бирор ҳайвонга зарар етмаган.
Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 220-моддаси (қуролнинг қонунга хилоф муомаласи) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ов қуроли ва ўқ-дорилари белгиланган тартибда вақтинча олиб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 22 дона ўқ-дорини 1300 долларга сотишга уринган 24 ёшли шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Жавоҳир Алиқулов