Тошкент вилоятида карантинга олинган 212 фуқаро ўз уйига кузатилди
Жамият
−
31 Март 2020
10722Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши курашиш доирасида Тошкент вилоятининг “Чотқол” санаториясида фуқаролар карантинда сақланаётган эди. Кеча, 30 март куни 14 кунлик карантин муддати тугаб уйларига рухсат берилган 212 нафар фуқаро доимий яшаш манзилларига кузатилди. Бу ҳақда Республика транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Транспорт вазирлиги ва вазирликнинг ҳудудий бошқармалари биргаликда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамкорлигида марказлашган ҳолда автобусларда фуқароларни манзилларига етказиб қўйиш ишлари ташкиллаштирилди”, дейилади хабарда.
29 март куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиб, Вирусология илмий текшириш институтида даволанган 7 нафари тўлиқ соғайиб, оиласи бағрига қайтди. Улар эндиликда Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация тиббиёт марказида вақтинча назоратда ушлаб турилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтга келиб, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 150 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь