Тошкент вилоятида КамАЗ оралиқ масофани сақламагани сабабли 4 та автомобиль тўқнашди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида юк машинаси оралиқ масофани сақламагани оқибатида 4 та автомобиль йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Ҳодиса жорий йилнинг 22 июнь куни соат тахминан 11:30 ларда Тошкент вилояти Паркент тумани ҳудудидан ўтган 4Р15 “Қизилтоғ-Паркент-Янгибозор” автомобиль йўлининг 56-километрида (Марказий бозор қаршисида) содир бўлган. 2000 йилда туғилган Р.Н КамАЗ русумли юк машинасини бошқариб кетаётиб, оралиқ масофани сақламагани ва ҳаракат тезлигини назорат қила олмагани сабабли ўзи билан бир йўналишда бўлган 2 та Cobalt, 1 та Spark ва 1 та Lacetti русумли транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Ушбу йўл транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. 

“Ҳозирда ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда BYD, Spark va L9 иштирокида ЙТҲ содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти автомобиль КамАЗ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг