Тошкентда BYD, Spark va L9 иштирокида ЙТҲ содир бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 23 июнь куни Тошкент шаҳрида учта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, эрталаб соат 09:00 да пойтахтнинг Учтепа тумани Ширин-Лутфий кўчалари чорраҳасида қуйидаги машиналар иштирокида ЙТҲ юзага келган:

  • 1989 йилда туғилган M.С. бошқарувида бўлган Lixiang L9;
  • 1999 йилда туғилган M.Р. бошқарувида бўлган BYD;
  • 1968 йилда туғилган A.Ш. бошқарувида бўлган Spark.

Билдирилишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 4 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, ҳайдовчиларнинг биттаси тан жароҳати олганди. Сирдарёда Nexia ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлганда эса ҳайдовчиларнинг бири вафот этганди. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг