Тошкент вилоятида иситиш мавсуми қачондан бошланиши маълум бўлди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент вилоятида 2021-2022 йилги куз-қиш даврида иситиш мавсуми 12 октябрдан бошланади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятовнинг “2021-2022 йилги куз-қиш даврида иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Қарор билан вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда вилоят “Иссиқлик манбаи” ИЧБ марказлашган иссиқлик таъминотининг ишлаш тизимини текшириш ҳамда имкониятини аниқлаш учун 2021 йил 12 октябрдан бошлаб иссиқлик манбаларидан чиқадиган иссиқлик энергиясини айланма ҳаракатини ишга туширилишини таъминлаши белгиланди.

Аввалроқ, пойтахт Тошкентда иситиш мавсуми 12 октябрдан бошланиши ҳақида хабар берган эдик. Пойтахтда дастлаб ижтимоий соҳа объектлари, 14 октябрдан эса кўп қаватли турар жой бинолари мунтазам иситишга ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти иссиқлик мавсуми

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг