Тошкентда иссиқлик таъминоти қачондан ёқилиши маълум бўлди
Жамият
−
08 Октябрь 2021
10487Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан пойтахтда иситиш мавсумини 12 октябрдан бошлаш белгиланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳридаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 2021 йил 12 октябрдан ижтимоий соҳа объектларини иситиш бошланади.
Қарорга кўра жорий йил 14 октябрдан кўп қаватли турар жой бинолари мунтазам иситишга ўтказилади.
LiveБарчаси