Тошкент вилоятида энергия тежамкор электр станцияси қурилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида электр энергияси таъминоти барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020-2023 йилларда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида “Янги 500 кВ кучланишли “Ҳалқа” нимстанцияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр тармоқларини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланди. 

Лойиҳа доирасида қуввати 1 400 МВА бўлган 500/200/10 кВ кучланишли, йиллик электр энергиясини тақсимловчи замонавий энергия тежамкор нимстанция қурилиши, умумий узунлиги 410 км электр узатиш тармоқлари қурилиши кўзда тутилмоқда.

Қарорга кўра, лойиҳани амалга ошириш учун халқаро молия институтлари маблағлари жалб этилиши ҳамда лойиҳа доирасида халқаро тендер савдолари ўтказилиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти энергия

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг