Тошкент вилоятида дайди итлар ёш болани талаб ўлдирди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятидаги ҳудудларда дайди итларни тутиш бўйича назорат кучайтирилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқлар ва айрим ахборот манбаларида Ангрен шаҳрида мактаб ўқувчисини дайди ит талагани ва натижада ўқувчи оғир жароҳатлар оқибатида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган. Аммо ушбу хабар расмий тасдиқланмаган.

Ҳодиса юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан тезкор чора-тадбирлар ва ўрганиш ишлари бошланган.

Айни пайтда шаҳар ва вилоят ҳудудида дайди ҳайвонларни назорат қилиш, уларни тутиш ҳамда белгиланган махсус жойларда сақлаш ишлари кучайтирилган.

Чора-тадбирлар натижасида ўқувчи болани талаган ит ҳам Ангрен шаҳар ободонлаштириш бўлими дайди ҳайвонларни тутиш гуруҳи  томонидан тутилган ва акт тузилиб, махсус сақлаш жойига олиб борилган.

“Шунингдек, куни кеча вилоят ҳокимлиги масъуллари иштирокидаги  шошилинч муҳокамада мутасадди ташкилотлар – ободонлаштириш хизмати, ветеринария бўлими, санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати ҳамда бошқа масъул идораларга тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди”, дейилади ҳокимлик берган хабарда.

Мазкур ҳолат алоҳида назоратга олинган бўлиб, жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш борасида барча зарур чоралар кўрилиши айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Ангрен дайди итлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг