Тошкент вилоятида бир гуруҳ одамлар норозилик билдириб, йўлни тўсиб қўйди (видео)
3-саҳифа
−
02 Август 2023
49736Ижтимоий тармоқларда бир қанча одамлар иш фаолиятидан норози бўлиб, А-373 йўналишининг Ангрен шаҳар ҳудуди йўлини тўсиб қўйгани акс этган видеохабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан бугун, 2 август куни Ангрен шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йил 10 июль куни “С. Т” МЧЖ ишчи-ходимларидан бир гуруҳи иштирокида юз берган. Ходимлар корхона раҳбариятининг беш кунлик иш тартибидан олти кунлик иш режимига ўтиш таклифидан норози бўлган. Бунинг ортидан норозиликларини билдириш мақсадида “Оҳангарон” кўчасидаги йўлни тўсиб қўйган.
Ўша куни шаҳар ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари ва мутасаддилар воқеа жойига етиб келган ва ишчи-ходимларнинг эътирозини тинглаб, корхона раҳбариятига мурожаат қилган.
Шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари, корхона маъмурияти ўртасида бўлиб ўтган ўзаро мулоқотлар ишчи-ходимларнинг фойдасига ҳал бўлган.
“Муаммо жойида бартараф этилган. Бугунги кунда корхонада 747 нафар ишчи-ходим қулай меҳнат шароитларда, беш иш куни тартибида фаолият юритаяпти”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси