Тошкент вилоятида 37 ёшли эркак коронавируснинг 69-қурбони бўлди

Жамият

image

Бугун, 15 июль куни Ўзбекистонда коронавирусдан навбатдаги ўлим ҳолати қайд этилди. Бу мамлакатдаги 69-ўлим бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Пскент туманида яшовчи, 37 ёшли М.М.да (эркак) жорий йил 3 июлда ҳансираш, йўтал пайдо бўлган ва уй шароитида даволанишни бошлаган. 

Аммо аҳволи оғирлашавергач, шу йилнинг 9 июлда тез тиббий ёрдам машинасида Зангиота кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган. 

12 июль куни эса беморда ўпка артерияси тромбоэмболияси белгилари бошланган ва сунъий нафас олиш  аппаратига уланган. Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас етишмовчилиги билан кечган. 

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас ва ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

328

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг