Тошкент вилоятида 3229 нафар эмланмаган ходимлар ишдан четлатилди
Жамият
−
18 Ноябрь 2021
5184Тошкент вилоятида эмланмаган 3229 нафар ходим вақтинча ишдан четлаштирилди, 374 нафари тегишли тартибда жаримага тортилди. Бешта объектнинг эса фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, вилоятда 1863 та текшириш тадбирлари ташкил этилган вақтда 6526 нафар фуқаро вакцина олмаганлиги аниқланган. Улардан 1402 нафари тадбиркорлик субъектлари ва 5035 нафари эса бюджет ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқаролар.
“Бу каби фуқароларга, албатта, қонунчиликда белгиланган талабларга амал қилмаганлиги учун қонуний чоралар кўрилди. Бундай ҳолатлар Тошкент вилоятида 3608 тани ташкил этади.
Булар орасида 3229 нафар ходим вақтинча ишдан четлаштирилган, 374 нафари тегишли тартибда жаримага тортилди. Бешта объектнинг эса фаолияти тўхтатилди”, дейилади хабарда.