Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасига раҳбар тайинланди
Жамият
−
10 Май 2023
5991Улуғбек Абдуғаниев Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Улуғбек Абдуғаниев 2008 йил Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаб, меҳнат фаолиятини Бекобод туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида жарроҳ-шифокор сифатида бошлаган.
Кейинчалик Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг катталар қабул бўлими ва жарроҳлик бўлими жарроҳи, Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси хирургия бўлими шифокори, Бекобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ҳамда Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари каби вазифаларда хизмат қилган.
39 ёшли Абдуғаниев тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятида шўъба бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
LiveБарчаси