Тошкент вилояти бирйўла 4 та йирик шаҳаридан “ажралди”
Жамият
−
06 Июнь 2019
16362Хабарингиз бор, жорий йилнинг 4 июнь куни Нурафшон шаҳрида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Сессия ишида Бош вазир Абдулла Арипов, Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов иштирок этди.
Унда маълум қилиндики, давлат раҳбари имзолаган фармонга мувофиқ, вилоятдаги 4 та йирик шаҳар Ангрен, Олмалиқ, Бекобод ва Чирчиқ шаҳарлари тўғридан тўғри республика бўйсинувига ўтказилди.
Маълумот учун, сессияда дастлаб ташкилий масала кўрилган ва Ғуломжон Ибрагимов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган эди.
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Рустам Холматов эса вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.