Тошкент вилояти ҳудудлари тоифаларида ўзгариш бўлиши кутилмоқда

Жамият

image

Тошкент вилоятида турли рангларга тоифаланган ҳудудларда ўзгариш бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Шу кеча кундузгача коронавирус билан боғлиқ вазиятдан келиб чиққан ҳолда вилоят тегишли мутасаддилари томонидан ҳудудлардаги аҳвол қуйидагича баҳоланмоқда.

"Қизил" ҳудуд тоифасига:

Чирчиқ шаҳри, Бекобод, Оққўрғон, Зангиота, Қибрай, Паркент, Пискент, Чиноз, Янгийўл, Тошкент туманлари;

"Сариқ" ҳудуд тоифасига

Ангрен, Бекобод, Янгийўл шаҳарлари, Бўстонлиқ, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари;

"Яшил" ҳудуд тоифасига

Нурафшон, Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка, Қуйи Чирчиқ туманларини киритиш тавсия қилинган.

Аввалроқ, Республика бўйича ҳудудларнинг “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифалари рўйхати янгилангани маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, ҳудудларни "қизил", "сариқ" ва "яшил" тоифага ажратиб белгилаш Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарори билан амалга оширилади.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти Коронавирус Ўзбекистонда Республика махсус комиссияси

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг