Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
28 сентябр 2022 12305 1 дақиқа
Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Отабек Сабирович Султонбеков тайинланди.
Отабек Султонбеков 1986 йилда Қуйи Чирчиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2013 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.
Лавозимга тайинлангунга қадар Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Live
БарчасиТиббий хизматлар ҳажми 3 карра ошди
28 август
Мактабларда қамров 78 фоизга оширилди
28 август