Тошкент вилояти ҳокими ҳам “учди”
Жамият
−
30 Январь 2021
257592020 йилнинг январь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган Рустам Қурбонназарович Холматов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддасига мувофиқ Холматовни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Рустам Холматов 1961 йилда Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туғилган. У Тошкент халқ хўжалиги институти (ҳозирги — Тошкент давлат иқтисодиёт университети)ни иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У 1995 йилдан 2003 йилгача Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, кейинроқ Чиноз ва Қуйи Чирчиқ туманлари ҳокими бўлиб ишлаган. 2008 йилдан 2013 йилгача эса Тошкент вилояти ҳокими бўлиб ишлаган.
2017 йилдан 2018 йилгача Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари бўлган. 2018 йилдан 2019 йилга қадар Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.
Рустам Холматов 2019 йилдан 2020 йилнинг январигача Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрь ойида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматовга ер ажратишда қонунни бузгани учун ҳайфсан берилган эди.