Тошкент ва Самарқандда жами 10 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Жамият

image
Ўзбекистонда қарийб 42 минг киши карантинда сақланяпти north_east

Ўзбекистонда қарийб 42 минг киши карантинда сақланяпти

Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида 10 нафар бемор коронавирус касаллигидан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 7 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 5 нафар, Тошкент шаҳар 3-сонли туғруқ комплексида 4 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида яна 1 нафар, жами 10 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 4 нафари эркак, 1 нафари аёл. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Фарғона, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан 1 нафардан. Уларнинг 2 нафари Россиядан, 1 нафари Туркиядан келган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. Қолган 2 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

3-сонли туғруқ мажмуасида соғайган аёлларнинг 2 нафари пойтахтимиздан, 2 нафари эса Тошкент вилоятидан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг энг ёши каттаси 37 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 24 ёшда. Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 518 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 527 нафарга етди.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида тузалган яна 1 нафар 55 ёшли аёл Тойлоқ туманидан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Эндиликда вилоятда соғайганлар 70 нафарга етди.

Маълумот учун, бугун 92 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1748 нафарни ташкил этмоқда. Айни пайтда коронавирус аниқланганлар сони 2324 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 566 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг