Тошкент ва Самарқандда Олимпия шаҳарчалари қурилади
Жамият
−
16 май 2019 8069 1 дақиқа
Жорий йилнинг 14 май куни “Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилингани ҳақида маълум қилган эдик.
Дастурга кўра, халқаро нуфузли мусобақаларни юқори савияда ўтказиш бўйича жамғарма ташкил этилади ҳамда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Олимпия шаҳарчалари қурилади.
Маълумот учун, навбатдаги XIX ёзги Осиё ўйинлари 2022 йил Ханчоу шаҳрида (Хитой), XX ёзги Осиё ўйинлари 2026 йил Нагоя шаҳрида (Япония) бўлиб ўтиши белгиланган бўлиб, 2030 йил XXI ёзги Осиё ўйинлари ўтказилиши жойи белгиланмаганлиги сабабли Ўзбекистон даъвогар сифатида Осиё Олимпия Кенгашига буюртма бериш имкони мавжуд.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август