Тошкент ва Нью-Йорк ўртасида авиақатновлар сони кўпайтирилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 3 августидан Ўзбекистоннинг Тошкент ва АҚШнинг Нью-Йорк шаҳарлари ўртасида авиақатновлар сони кўпайтирилади. Бу ҳақда  “Uzbekistan Airways” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 3 августидан бошлаб Тошкент–Нью-Йорк–Тошкент йўналиши бўйича қўшимча парвозлари йўлга қўйилади. Бу йўналишда ҳафтасига учта доимий рейс сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги мунтазам авиақатновлар сони жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб ҳафтасига 18 тага етказилиши ҳақида хабар берган эдик. Бундан ташқари Ўзбекистондан Қозоғистоннинг яна иккита шаҳрига мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилиши маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг