Тошкент ва Фарғона етакчи, Навоийда жуда кам – карантин қоидалари қаерда кўп бузиляпти?
Жамият
−
05 Апрель 2020
15884
- Тошкент шаҳрида – 4 641 та ҳолат;
- Фарғона вилоятида – 3 223 та ҳолат;
- Тошкент вилоятида – 2 979 та ҳолат;
- Самарқанд вилоятида – 2 691 та ҳолат;
- Қашқадарё вилоятида – 2 314 та ҳолат;
- Наманган вилоятида – 1 872 та ҳолат;
- Сирдарё вилоятида – 1 650 та ҳолат;
- Андижон вилоятида – 1 570 та ҳолат;
- Жиззах вилоятида – 1 554 та ҳолат;
- Сурхондарё вилоятида – 1 416 та ҳолат;
- Хоразм вилоятида – 1 177 та ҳолат;
- Бухоро вилоятида – 1 162 та ҳолат;
- Қорақалпоғистон Республикасида - 915 та ҳолат;
- Навоий вилоятида – 322 та ҳолатни ташкил этмоқда.
4 апрель куни Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Андижон кўчасида яшовчи И.У., Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани, “Янгиҳаёт” маҳалласида яшовчи Ж.А., Жиззах вилояти, Зомин тумани, “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи Ш.А., Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани, “Украч” маҳалласида яшовчи Ш.Б., Бухоро вилояти, Вобкент тумани, “Пушмон” қишлоғида яшовчи Д.Ҳ., Наманган вилояти, Мингбулоқ тумани, “Ойбек” маҳалласида яшовчи О.С., Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани, “Чайкул” овулида яшовчи С.У. жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланган. Улар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шунингдек, 4 апрель куни Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, “Отаюрт” маҳалласи, Хумоқуши кўчасида яшовчи Р.Г. “ВАЗ-2107” русумли автомашинасида рухсатномасиз одам ташиб юрганлиги аниқланган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.
Бундан ташқари, 4 апрель куни Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани, “Равот” маҳалласида яшовчи Ш.А. Тонг 2-берк кўчасида жойлашган автомойкани карантин чекловларига қарамай ишлатиб келганлиги аниқланган. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси қўлланилган ва маъмурий жавобгарликка тортилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь