Тошкент ва Ашхобод ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистон

−

image

Тошкент–Ашхобод–Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйи Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида чегарадош ҳудудлар аҳолиси учун 3 суткалик визасиз қатнов тикланиши мумкин. Бу масала бугун, 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев ва Туркманистоннинг мамлакатдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Шодурди Мередов ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, транспорт-логистика алоқаларини ривожлантириш, халқаро юк ташувларини енгиллаштириш ва чегара ўтказиш пунктлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари қайд этилган.

Хусусан, Тошкент–Ашхобод–Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш ҳамда чегарадош ҳудудлар аҳолисининг 2004 йилги ҳукуматлараро битим доирасида назарда тутилган уч суткагача визасиз қатновини тиклаш масалалари муҳокама қилинган.

Консуллик соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ваколатли идоралар ўртасида ахборот алмашинувини такомиллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилган. 

Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган масалаларни тегишли идоралар билан биргаликда ишлаб чиқиш ва амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг