Тошкент туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
19 Февраль 2020
13221Бугун, 19 февраль куни Тошкент вилояти Тошкент туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тошкент тумани ҳокими Акбар Сулаймонов Тошкент тумани ҳокими вазифасидан озод этилиб, ўрнига Одилхон Рустамов номзодини тасдиқланди.
Одилхон Рустамов фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси акциядорлик жамияти бошқарув раиси, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокими, Тошкент вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари в.в.б. лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятининг Бўка, Бекобод ва Янгийўл туманларида ҳоким ўзгарган.