Тошкент шаҳар ФВБга раҳбар тайинланди
Жамият
−
12 Март 2019 7985 1 дақиқа
Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасига раҳбар тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу лавозимга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги марказий аппарати Тезкор бошқармасида ишлаб келган Мухтор Яшнарович Муҳитдинов тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг аввалги бошлиғи Бахтиёр Туганбаевич Рахманкулов 2018 йилнинг сўнгида Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўйича ўринбосари этиб тайинланган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь