Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида “свет” ўчирилади

Жамият

image

Бугун, 4 август куни Тошкент шаҳрининг икки туманида жойлашган айрим ҳудудларда электр энергияси ўчириб қўйилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, бугун истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча узиб қўйилади:

  • Янгиҳаёт тумани: “Дўстлик” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
  • Мирзо Улуғбек тумани: “Аҳиллик” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача.

“Ўз навбатида юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, дейилади хабарда.

Шунингдек, хабарда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчилардан узр сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг